Сантуш: Геррейру оёғини синдириб олди

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш Конфедерациялар кубоги-2017 2-турида Россия устидан қозонилган ғалабадан сўнгдан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Рафаэль шифохонага олиб кетилди. У оёғини синдириб олган бўлиши мумкин. У фантастик футболчи. Яхши ўйнади. У мавсумнинг бошини ўтказиб юбориши мумкин. Умид қиламизки, Геррейрунинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмайди.

Биз биринчи бўлимда ҳимояда яхши ўйнадик. Иккинчи таймда мезбонлар заҳирадан янги кучларни ўйинга ташлашди. Биз ҳам шундай қилдик.

Бизда марказда муаммоалар бўлди. Чунки Россия босим қила олди. Бироқ биз вазиятдан чиқиб кета олдик. Бугун яхши ўйин бўлди”, – деб айтиб ўтди Сантуш.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!