Сантуш: Португалия Янги Зеландияни мағлуб этади

23 июнь, 18:44 288

Сантуш: Португалия Янги Зеландияни мағлуб этади

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернандо Сантуш Конфедерациялар кубоги 3-турида Янги Зеландияга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Россия ва Янги Зеландия икки хил жамоа, икки хил футбол кўрсатадиган жамоа. Ягона ўхшашлиги ҳар иккиси ҳам учта марказий ҳимоячи билан ўйнайди. Янги Зеландияликлар инглизча футбол намойиш этишади. Менинг жамоамдаги футболчилар эса турли чемпионатларда ўйнайди ва усули ҳам бошқача. Португалия доимо яхши ўйин намойиш этган. Бундай бўлмаганда, биз Европа чемпиони бўлмаган бўлар эдик. Мен Россия ва Мексика ўйинида ким ғолиб бўлишини билмайман. Икки кучли жамоа. Ўзимизнинг ўйин борасида шуни айтишим мумкинки, биз ғалаба қозонамиз. Гарчи қийин бўлсада.

Видеотакрорлар? Мен ва футболчиларим янги қоидаларга тайёр. Видеотакрорлар ёрдам беради деб ўйлайман. Бироқ футболнинг томошабоплигини йўқотади. Аминманки, барча яхши футбол кўришни истайди”, – деб айтиб ўтди португалиялик мураббий.