Сантуш: Роналду «тоза» одам, мен унга ишонаман

17 июнь, 22:05 206

Сантуш: Роналду «тоза» одам, мен унга ишонаман

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш футболчиси Криштиану Роналдуга ишонишини айтиб ўтди.

“Мен Криштиануни кўп йиллардан буёбн биламан. Мен кафолат бераман – Роналду «тоза». Мен унга 100 % ишонаман. Мен футболчиларим билан келишганман. Уларнинг шахсий ҳаёти терма жамоада муҳокама этилмайди. Тўғриси, мен Роналдунинг солиқдан қочганини эшитмадим. Муҳими, Роналдуни биргина мен эмас. Бутун жамоа қўлламоқда. Биз бир оиладек ишлашимиз керак. Португалия – ягона оиладир”, – деб шогирдини қўллаб-қувватлади Сантуш.

Эслатиб ўтамиз, Испания солиқ идоралари Криштиану Роналдуни 2011-2014 йилларда 14,7 млн евро миқдорида солиқлардан бўйин товлашда айбламоқда. Айни шу сабабли ҳам футболчи ёзда бошқа жамоага ўтиб кетишни режалаштирган.