Сараланган теннисчи ҳамюртини енголмади

12 январь, 16:06 355

Сараланган теннисчи ҳамюртини енголмади

 

Янги Зеландиянинг Окленд шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида ўтказилаётган халқаро турнирда ярим финалчилар аниқланди.

Мукофот жамғармаси 450 минг АҚШ доллари бўлган мусобақанинг чорак финалида иккинчии рақамда сараланган америкалик Жон Иснер ўз ҳамюрти Стив Жонсонга ютқазиб қўйди. Кескин ва муросасиз ўтган баҳсда Стив тажрибали рақибини 6:3, 5:7, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Қолган учрашувларда қуйидаги натижалар қайд этилди:

Жоау Соуза (Португалия) — Робин Хасе (Нидерландия) 6:3 6:2

Маркос Багдатис (Кипр, 8) — Иржи Весели (Чехия) 6:2 6:4

Жек Сок (АҚШ, 4) — Жереми Шарди (Франция) 5:7 6:4 6:3

Яррм финалда Жексон ўз ҳамюрти Стив Жонсон билан куч синашади. Иккинчи ярим финалда Маркос Багдатис португалиялик Жоау Соузага қарши кортга чиқади.

SPORTS.uz