Сараланган теннисчилар ярим финал остонасида тўкилди

8 апрель, 19:27 281

Сараланган теннисчилар ярим финал остонасида тўкилди

 

АҚШнинг Чарльстон шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида ўтказилаётган "Volvo Car Open - 2017" халқаро турнирининг чорак финал ўйинлари сараланган ракетка усталари учун омадсиз келди.

Мукофот жамғармаси 710 900 АҚШ доллари бўлган турнирнинг ярим финалида фақатгина битта сараланган теннисчи - хорватиялик Мирьяна Лучич-Барони чиқа олди холос.

Натижалар қуйидагича кўриниш олди:

Дарья Касаткина (Россия) — Ирина Бегу (Руминия, 10) 6:4 6:1

Лаура Зигемунд (Германия) — Анастасия Севастова (Латвия, 8) 6:2 6:4

Мирьяна Лучич-Барони (Хорватия, 11) — Шелби Роджерс (АҚШ) 6:7 6:1 6:1

Елена Остапенко (Латвия) — Каролина Возняцки (Дания, 5) 6:2 6:4

Ярим финалда қуйидаги ўйинлар бўлади:

Лаура Зигемунд (Германия) — Дарья Касаткина (Россия)

Мирьяна Лучич-Барони (Хорватия, 11) — Елена Остапенко (Латвия)

SPORTS.uz