Саралашдан чиққан теннисчи бош совринни олиб кетди

7 май,2017, 19:20 454

Саралашдан чиққан теннисчи бош совринни олиб кетди

 

Чехиянинг Прага шаҳри мезбонлик қилган "JT Banka Prague Open - 2017" турнири кутилмаган натижа билан якунланди.

Мукофот жамғармаси 226 750 АҚШ доллари бўлган мусобақани саралаш турниридан бошлаган германиялик Мона Бартель барча рақибларини мағлубиятга учратди.

Бразилиядан келган теннисчи қиз Европада шов-шув кўтарди

Аёллар теннис уюшмаси туркумида охирги маротаба уч йил олдин муваффақият қозонган теннисчи Прагадаги беллашувларда хитойлик Чжан Шуай, франциялик Осеан Доден, италиялик Камила Жоржи, чехиялик Барбора Стрицовани енгиб финалга чиқди.

Мона Бартель ҳал қилувчи беллашувда мезбон теннисчи Кристина Плишковани мағлуб этиб, фаолиятидаги тўртинчи совринига эга бўлди.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.