Сардор Азмун “Марсел”нинг жиддий қизиқишига сабаб бўлмоқда

14 ноябрь,2016, 09:00 555

Сардор Азмун “Марсел”нинг жиддий қизиқишига сабаб бўлмоқда

ЖЧ-2018 йўлидаги рақибимиз Эрон терма жамоаси ҳамда Россиянинг “Ростов” клуби ҳужумчиси Сардор Азмунга Франциянинг номдор клубларидан бири бўлган “Марсель” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Tuttomercatoweb нашри хабар тарқатди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 21 ёшли форвардга Англиянинг “Ливерпуль” ҳамда Голландиянинг “Аякс” ва ПСВ жамоалари ҳам ўз қизиқишларини билдиришган эди.

Маълумот учун, Азмун ушбу мавсумда Россия премьер-лигасида жами 11та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.