Сардор Азмуннинг устози шарманда бўлди(фото)

Бугун Россия Премьер-Лигасида 6-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Кун доирасидан ўрин олган “СКА-Хабаровск” хамда “Рубин” жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.

Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга “имзо чекишди”. Ушбу баҳсда сўнг меҳмон жамоа бош мураббийи – Қурбон Бердиев иштирокидаги матбуот анжумани 30 сония давом этди.

Юртимиз футбол ихлосмандларига яхши таниш бўлган Сардор Азмуннинг устозига ўйиндан сўнг бор-йўғи 1 та савол беришди холос.

Матбуот анжуманига йиғилган журналистлар мураббийдан дуранг натижа “Рубин” учун 2 очко йўқотилиши бўлган ёки 1 очко қўлга киритгани ҳақида сўрашди.

“Умуман, ўйин тенг курашлар остида кечди. 0:0 бўлган вазиятда ютишим мумкин эди. Бироқ мағлуб бўла туриб, ҳисобни тенглаштириш бу биз учун яхши натижа бўлади”, – деб айтиб ўтди қозонликлар устози.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!