Сардор Нуриллаев мўғулистонлик рақибидан устун келди

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Мусобақанинг -66 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Сардор Нуриллаев "С" гуруҳида мўғулистонлик Ганболд Херланга қарши гиламга кўтарилди.

Қизиқарли кечган баҳсда спортчимиз рақибини огоҳлантиришлар ҳисобига мағлуб этган ҳолда, мусобақадаги иштирокини давом эттирадиган бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!