Сардор Раҳмонов: Дастлабки баҳсда ғалаба қозонишимиз шарт

 

Хабарингиз бор, эртага Ўзбекистон Кубоги баҳслари бўлиб ўтади. Унда Муборакнинг “Машъал” клуби сафарда Фарғонанинг “Истиқлол”и билан куч синашади. Мазкур беллашув олдидан “Машъал” ҳимоячиси Сардор Раҳмонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Кубок баҳсларини дастлабкисини сафарда Фарғонанинг «Истиқлол» жамоасига қарши ўтказамиз. Илк учрашувда ғалаба қозонишимиз шарт. Жамоамизда кайфият аъло даражада. Барча машғулотларни кўтаринки руҳда ўтказмоқда. Мураббийларимиз бизга керакли кўрсатмаларни беришмоқда. Умид қиламанки, ҳаммаси яхши бўлади, - дейди ҳимоячи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!