Сардор Раҳмонов: Ғалабага хақли эдик

Хабарингиз бор, кеча Олий Лига 7-тур учрашувларига якун ясалди. Турнинг қизиқарли кечиши кутилган учрашувларининг бирида Муборакнинг "Машъал" клуби "Бухоро" меҳиони бўлди. Кескин ва курашларга бой кечган учрашув 2:2 ҳисобидаги жанговор дуранг натижа билан якунланди.


Олий Лига. "Бухоро" - "Машъал" (2:2) учрашувидан фоторепортаж


Ушбу учрашувдан сўнг "Машъал" футболчиси Сардор Раҳмонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди:


-Ўйинни ўзингиз ҳам кўрдингиз, жуда тезкор ва шиддатли ўтди. Энг муҳими мухлисбоб баҳс бўлди. Аслида биз ғалабага ҳақли эдик иккала жамоада ҳам яхши имкониятлар бўлди. Ўтган мавсумни айнан «Бухоро»да ўтказган эдим собиқ жамоамга қарши ўйнаш менга қийин бўлмади. Сўнги сонияларда биз ғалабани илиб кетишимиз ҳам мумкин эди аммо омад етишмади. Бизни Муборакдан келиб қўллаб қувватлаган мухлисларимизга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман, -дейди Раҳмонов.

Олий лига: “Бухоро” бу сафар ҳам “Машъал”ни мағлуб эта олмади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!