Сардор Рашидов БАА чемпиони аъзосига айланди (ФОТО)

19 июнь, 08:27 650

Сардор Рашидов БАА чемпиони аъзосига айланди (ФОТО)

 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидов Қатар чемпионатини тарк этиб, БАА Про Лигасига ўтди.

Футболчи Instagram ижтимоий тармоғига юклаган суратга кўра, у ўтган мавсум БАА чемпиони бўлган “Ал-Жазира” сафига қўшилди. Янги клуб уни торт билан кутиб олди.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик ярим ҳимоячи 2015-йилдан буён Қатарнинг “Ал-Жаиш” клубида тўп суриб келаётганди. 2017 йилги мавсум якунида “Ал-Жаиш" ҳамда унинг ҳамшаҳри “Лаҳвия” ўзаро бирлашиб, “Ал-Дуҳаил” клубига айланди.