Сардор Рашидов бугун "Реал"га қарши майдонга тушади(ми)?

Хабарингиз бор шу кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида клублар ўртасида жаҳон чемпионати мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Бугун мусобақанинг ярим финал босқичида “Ал-Жазира” ҳамда “Реал” жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланади.

Эътиборлиси, БААликлар таркибида ҳамюртимиз Сардор Рашидов ҳам бор. Умид қиламизки, ўзбекистонлик футболчи бугун “қироллик клуби”га қарши ўйинда иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!