Сардор Рашидовга Франция клуби қизиқиш билдирмоқда

Хамюртимиз Сардор Рашидовнинг БААнинг "Ал-Жазира" клубидаги холати қониқарли эмас. Футболчи клуб тарибида кам кўриниш бермоқда. Шу сабабдан Сардор Рашидов жамоасини ўзгартириши мумкин.

Бизга келган маълумотларга қараганда, Франциянинг "Ренн" жамоаси хамюртимиз хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу клубни Сабри Лямуши бошқариб боради. Рашидов учун Лямуши бегона эмас. Улар Қатарнинг "Ал-Жаиш" жамоасида бирга ишлашган.

Воқеалар ривожини биз билан кузатинг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!