Сардор Содиқов: Мен орзу қилган камар ҳозир Конор Макгрегорда!

18 март, 17:40 948

Сардор Содиқов: Мен орзу қилган камар ҳозир Конор Макгрегорда!

 

Спорт оламида юксак чўққиларни забт этишга бел боғлаган спортчилар кўп. Мамлакатимиз спортчилари орасида ҳам ўз ғалабалари билан мухлисларининг ишончни оқлашга ҳаракат қилаётган полвонлар жуда кўп.

Ана шундай истеъдодли спортчиларимиздан бири Сардор Садиқов SPORTS.uz ахборот портали мухбири билан суҳбатда ўзининг фаолияти оид қизиқарли маълумотларни айтиб берди.

- Сардор мухлисларга ўзингизни таништирсангиз...

- Мен 1990 йилда Шаҳрихонда туғилганман. 3-синфдан ўқиб юрган кезларим бокс билан шуғуллана бошладим. Боксчи сифатида мамлакат миқёсидаги мусобақаларда ижобий натижа кўрсатгач, халқаро турнирларда иштирок этдим, ғолиб ва совриндор бўлдим.

- Боксчилик фаолиятингиз қандай давом этди?

- Айрим сабабларга кўра, озгина муддат спортдан, боксдан узоқлашдим. Кейин яна спортга қайтибБ самбо билан шуғуллана бошладим. Бокс мусобақаларида иштирок этмай қўйдим. Ҳозир ҳам Жаҳонгир Қорабоев бошчилигида самбо билан шуғулланяпман.

Самбо билан шуғулланишни анча кеч – 22 ёшимда бошладим. Лекин шунга қарамай, Ўзбекистон чемпионати ва мамлакат кубоги мусобақаларида совриндорлар қаторидан жой олдим.

- Беллашув вақтида рақибнинг салобати босмайдими?

- Тўғриси ҳар қандай баҳс олдидан ҳаммада хаяжон бўлади. Кураш бошландими ҳамма нарса унутилади. Рақиб кимлиги, унинг юксак унвонларига эътибор берилмайди. Бор эътибор ғалаба қозонишда бўлади. Шунингдек, яккакураш турларида раҳмдиллик ҳам ярамайди. Бор имкониятингиз ва маҳоратингизни ишга солмас экансиз, мағлубиятга юз тутасиз.

- Спортни ташаш фикри келганми?

Йўқ. Мен спортсиз яшолмайман.

- Кимларга ҳавас қиласиз?

- Мен кўпроқ боксчиларга мухлислик қиламан. Профессионал рингда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Руслан Чагаев, ҳозир мағлубиятсиз иштирок этаётган Санжар Раҳмонов ва Олимпия ўйинлари ғолиби Ҳасанбой Дўсматовга ҳурматим баланд. Андижонлик боксчилар билан бир оила бўлиб яшаганмиз, шуғулланганмиз. Шунинг учун уларнинг фаолиятига қизиқаман.

- Спортчи сифатида энг катта орзуйингиз ҳақида айта оласизи?

- Мен жаҳон чемпиони бўлишни истайман. Бундан ташқари, аралаш жанг санъатларига ҳам қизиқаман. Мен орзу қилган чемпионлик камари ҳозир Конор Макгрегорда.

Бундан ташқари, ўзим самбо клуби ташкил этиб, ёш авлодга спорт сир-асрорларини ўргатишни ҳам ўз олдимга мақсад қилиб қўйганман.

Сардор самимий суҳбат учун раҳмат. Соғ бўлинг.

SPORTS.uz