Сардор Сулаймонов: Мақсадимиз - ғалаба қозониб, мухлисларга қувонч улашиш

Хабарингиз бор кеча мамлакатимизнинг бир қатор шаҳарларида Суперлиганинг 17-тур учрашувлари давом эттирилди.

Жумладан, шу куни Наманганда “Навбаҳор” Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубини қабул қилди. Қизиқарли кечган баҳс 2:0 ҳисобида майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди. Учрашувдан сўнг майдон эгалари ҳужумчиси Сардор Сулаймонов ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Бугунги учрашув осон кечгани йўқ. Шундай бўлса-да, майдонда мураббийларимизнинг кўрсатмаларига амал қилган ҳолда ҳаракат қилиб, зафар қучдик.

Тўғри, аввало майдонда устозимиз Илҳом Ибрагимовичнинг кўрсатмаларига амал қиламиз. Мабодо уринишларимиз бесамар чиқиб, шовқин  сабабли, устозимизнинг бевосита ўйин пайтидаги кўрсатмалари ёки тактик ўзгаришларини яхши англай олмайдиган бўлсак, учрашувнинг кечишидан келиб чиқиб, тактикани ўзгартириб кўришга интиламиз. Барча ҳаракатларимиз ғалаба қозониб, мухлисларга хурсандчилик улашишга қаратилган", - дея таъкидлади футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!