Сардорга АПЛ ва А Серия жамоалари қизиқмоқда

Рус ОАВда ёзишларича, Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Сардор Азмун Англия Премьер лигаси, Бундеслига ёки А Серияда ўйновчи жамоаларда фаолиятини давом эттириши мумкин.

Бироқ ҳозир эса у “Рубин”га ўтиши кутилмоқда.

“Ростов”га Бундеслига, АПЛ ва А Сериянинг гранд жамоаларидан таклифлар келиб тушган. Ҳужумчининг ўзи эса қозонликлар устози Қурбон Бердиевни ўз отасидек кўришини ва унга ишонишини айтиб ўтган эди.

Маълумот учун, Азмун якунланган мавсумда Россия Премьер лигасида 27 ўйинда майдонга тушди ва 7 та гол уриб, бир голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!