Сардорга “Селтик” қизиқиш билдирмоқда

“Ростов” жамоасининг эронлик ҳужумчиси Сардор Азмунга Шотландия гранд “Селтик” клуби қизиқиш билдирмоқда. Шотланд клуби бош мураббийи Брендан Роджерс жамоани Мусса Дембеле тарк этадиган бўлса, унинг ўрнига Эрон терма жамоаси футболчисини олиб келиш ниятида дея хабар бермоқда “The Sun” нашри.

Қайд этиш жоиз, сўнгги вақтларда унга “Милан” ва “Эвертон” жамоалари ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Сардорнинг “Ростов” билан шартномаси 2018 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!