Сардорлик боғичини отиб юборган футболчи халқаро фаолиятини тугатди

Исроил терма жамоаси сардори Эран Захави термадаги фаолиятини якунлашга қарор қабул қилди.

30 ёшли футболчи ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида Македонияга қарши баҳсда мухлисларнинг унга нисбатан қилинган хуштаквозлигидан сўнг, сардорлик боғичини отиб юборган эди.

Захави ўзининг “Instagram”даги саҳифасида терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!