Сардорнинг агенти: Мен унинг келажаги ҳақида ҳеч нарса дея олмайман

23 июнь,2017, 00:20 1126

Сардорнинг агенти: Мен унинг келажаги ҳақида ҳеч нарса дея олмайман

Россиянинг “Ростов” клуби ҳужумчиси Сардор Азмуннинг агенти Мехди Хагетали мижози фаолиятини қаерда давом эттиришини билмаслигини айтиб ўтди.

“Азмун билан боғли вазият оддий эмас. У фаолиятини қаерда якунлашини барча билишни истамоқда. Ҳозир мен ҳеч нимани айтишни истамайман. Яқин кунларда ҳаммаси хал бўлади ва сўнг изоҳ бераман”, – деб айтиб ўтди Хагетали.

Илгарироқ, ушбу агент Азмунга Испания хамда Англиядан таклиф бўлганини айтиб ўтган эди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.