Сарвар Жўраев: “Обод”га қарши ўйинда бизни фақат ғалаба қониқтиради

7 апрель, 12:00 282

Сарвар Жўраев: “Обод”га қарши ўйинда бизни фақат ғалаба қониқтиради

 

Олий лиганинг 5-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Обод”ни қабул қилади. Ушбу беллашув олдидан жамоа ҳимоячиси Сарвар Жўраевнинг клуб матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Қизиқ ва мухлисларбоп ўйин бўлиши табиий. Чунки “Обод” ўз ўйинлари билан кўплаб мухлисларнинг олқишига сазовор бўлган. Рақиб жамоа ўз уйин услубига эга. Биз ҳам уларга қарши тайёргарлик кўрдик. “Насаф”га қарши баҳсдаги мағлубиятдан сўнг, бизни фақат ғалаба қониқтиради.

Жамоа жисмоний ва руҳан бўлажак учрашувга тайёр. Барча мухлисларимиз бизни қўллаб-қувватлашларини жуда ҳам хоҳлар эдик. Зероки, уларнинг қўллаб-қувватлаши биз учун куч беради. Умид қиламанки, бўлажак баҳсда ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қиламиз, - дейди Жўраев.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.