Сарваржон Жўраев: “Бухоро” билан ўйиндаги мағлубият тасодиф эди


Олий лиганинг 13-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси “Навбахор” ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобда ғалаба қозонди.
Ўйиндан сўнг “Сўғдиёна” ҳимоячиси Сарваржон Жўраев ўйин борасида ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

- Ўйинга жиддий ҳозирлик кўрган эдик. Ўзбекистон кубоги баҳсида “Бухоро”га мағлуб бўлган эдик. Бугунги ўйинда муҳлисларимизга бу шунчаки тасодиф эканлигини исботламоқчи эдик ва бунга эришдик. Олдинда бизни оғир ўйинлар кутаяпти. Диққатимизни ушбу ўйинларга қаратамиз. Ғалаба билан барча муҳлисларимизни табриклайман, - дейди Жўраев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!