752 0

Осиё қитъасидан ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони терма жамоаси Россия мундиали олдидан қайси терма жамоаларга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказиши маълум бўлди.

Arabnews нашрининг хабар беришича саудияликлар жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида дастлаб Ироққа қарши (27 февраль), сўнгра эса Украина (23 март), Бельгия (28 март), Италия (28 май), Перу (3 июнь) ҳамда Германия (8 июнь) термаларига қарши ўйнашади.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони ЖЧ-2018 мусобақасининг “А” гуруҳидан жой олган. Ушбу гуруҳда шунингдек мезбон Россия, Миср ҳамдаУругвай терма жамоалари ўрин олишган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98