Саудия Арабистонида “Барселона” либосини кийган инсонни 15 йилга қамашади

10 июнь, 19:14 859

Саудия Арабистонида “Барселона” либосини кийган инсонни 15 йилга қамашади

Қатар билан сиёсий муносабатлар ёмонлашганидан сўнг, Саудия Арабистонида бир қанча қонунларга қўшимчалар киритилди.

Жумладан, ушбу мамлакатда Qatar Airways номи ва логотипи туширилган либосларни кийиш таъқиқланади. Барчага яхши маълумки, Испаниянинг “Барселона” жамоаси либосида айнан мазкур авиакомпаниянинг номи акс этган.

Шунинг учун, “Барселона” либосини ҳам мамлакатда кийиб юриш 135 минг евродан 15 йилгача бўлган қамоқ жазосини қўллашга олиб келиши мумкин.

Ушбу қонун биргина Саудия Арабистонида эмас, балки, БАА, Яман, Миср ва Бахрайн мамлакатларида ҳам амалиётга татбиқ этилди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.