Саудиялик ҳакамни сўккан Мексика мураббийи 6 ўйинга дисквалификация қилинди

Мексика терма жамоаси бош мураббийи Осорио Россияда ўтган КК-2017 турнири 3-ўрини  учун Португалияга қарши кечган баҳсда ҳакамларга нисбатан агрессив ҳаракати учун дисквалификацияга учради.

Саудиялик Фахад ал-Мирдаси бошлиқ ҳакамлар бригадаси бошқарган ушбу ўйинда мексикалик мураббий ҳакамлар шаънига номақбул сўзлар айтиб, уларни ҳақорат қилган эди.

ФИФА Осориони 5 минг швейсария франки миқдорида жаримага тортди ва 6 та ўйин(расмий ўйин назарда тутилган)га дисквалификация қилди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!