Сауль Альварес боксдан четлатилди

  • 19 апрель, 2018, 19:50
  • 0
  • Бокс

Мексикалик боксчи Сауль Альварес тақиқланган модда – допинг истеъмол қилгани учун олти ойга дисквалификация қилинди, дея хабар беради ESPN нашри. Бу қарор Невада штати спорт комиссияси томонидан қабул қилинган. Аввалига Альварес бир йиллик дисквалификация олган эди, бироқ терговдаги ҳамкорлик сабабли бу ярим йилга қисқартирилди.

Феврал ойида боксчининг организмидан тақиқланган препарат кленбутерол топилган эди. Шунингдек, унинг 2, 5 ва 9 март кунлари топширган қўшимча текширувлари ҳам ижобий чиққан.

Комиссиянинг берган маълумотига кўра, мексикалик 2017 йил 18 сентябрда бўлган қозоғистонлик Геннадий Головкинга қарши жанг олдидан “тоза” чиққан. Бу боксчилар ўртасидаги реванш 5 май куни бўлиши керак эди, бироқ жанг бекор қилинган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!