"Саутгемптон" қишда "Барселона" ҳужумчисини сотиб олмоқчи

Англиянинг “Саутгемптон” клуби “Барселона”нинг заҳира ҳужумчиси ҳисобланган Пако Алькасерга жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Унга кўра инглиз клуби 24 ёшли испаниялик форвардни қишки трансферлар давридаёқ ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Алькасер “Барселона”га 2016 йилнинг ёзида “Валенсия”дан 30 миллион евро эвазига келиб қўшилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!