"Саутгемптон" ван Дейк бўйича таклиф олмаган

12 август, 10:47 169

Англиянинг “Саутгемптон” клуби раҳбариятининг таъкидлашича, жамоа ҳимоячиси Виржил ван Дейкнинг трансфери бўйича ҳеч қандай жамоа таклиф билан чиқмаган.

Илгарироқ,  футболчининг ўзи клуб раҳбарларига уни қўйиб юборишларини сўраб мурожаат қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

ОАВда эса голландиялик футболчига “Челси” ва “Манчестер Сити” жамоалари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Ўз навбатида, “Саутгемптон” ўз етакчисини сотиш тайёр. Бироқ уни қўлга киритмоқчи бўлган жамоа шартномада кўрсатилган 60 млн фунтни тўлаб қўйиши лозим бўлади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.