"Саутгемптон" ван Дейкнинг нархини эълон қилди

26 июнь, 11:45 334

Аввал хабар берганимиздек, “Саутгемптон” клуби марказий ҳимоячиси Виргил ван Дейк фаолиятини “Челси”да давом эттириши мумкин.

Бироқ, лондонликлар учун 25 ёшли футболчини қўлга киритиш осон бўлмаслиги мумкин. Боиси, “Саутгемптон” ўзининг тажрибали футболчисини сотишга унчалик ҳам хоҳиш билдирмаяпти. Агар, улар ван Дейкни сотишга қарор қилган тақдирларида ҳам, голландиялик футболчи учун камида 75 млн евро талаб қилишмоқчи.

Таъкидлаш керакки, ван Дейк “Челси” учун 30 ёшли Леонардо Бонуччининг альтераниви ҳисобланади. Агар, “аристократлар” "Ювентус” аъзосини қўлга кирита олишмаcа, айнан ван Дейкни жамоага жалб этишга ҳаракат қилишади.