Саутгейт Аллининг ўрнига 24 ёшли футболчини терма жамоага таклиф этди

“Тоттенхэм Хотспур” клуби ярим ҳимоячиси Деле Алли жароҳати боис, Англия Премьер-лигаси 11-туридан ўрин олган “Кристал Пэлас”га қарши баҳсни жароҳати боис ўтказиб юборган эди.

Англия Футбол Ассоцияция расмий сайтида ёзилишича, 21 ёшли футболчининг ўрнига терма жамоа бош мураббийи Гарет Саутгейт “Эвертон” ҳимоячиси Майкл Кинни терма жамоага жалб этган.

Маълумот учун, Англия терма жамоаси 10 ноябр санасида Германия, 14 ноябрда эса Бразилияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!