Себастьян Феттель: Канада Гран-присида Кими фаворит

Айни кунларда "Формула-1" ишқибозларининг нигоҳи Канадага қаратилган. Ишқибозлар ҳафтанинг сўнгги кунида Қироллик пойгасининг навбатдаги беллашувига гувоҳ бўлишади. 

Табиийки, унгача томошабинлар пилотларнинг амалиёт пойгаларини кузатиб боришди. "Феррари"нинг етакчи пилоти германиялик Себастьян Феттель машғуотлардан хулоса қилиб, бўлажак пойгада рақиби Кими Райконеннинг имкониятларини юқори баҳоламоқда. 

"Бугун биз фаворит эмасмиз. Менимча, Кими айланаларни босиб ўтишда ҳаммамиздан яхшироқ ҳаракат қилди. Шундан хулоса чиқарсак, якшанба куни Кими ва унинг жамоаси фаворит бўлади", – дейди германиялик пойгачи.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!