"Сельта" ҳужумчиси "Барселона" дарвозасини қўли билан ишғол этди (фото)

Аввал хабар берганимиздек кеча Испания Ла Лигасининг 33-турида “Сельта” ўз майдонида “Барселона”ни қабул қилди.

Голларга бой кечган баҳс 2:2 ҳисобида якунланди. Эътиборлиси, учрашувнинг 82-дақиқасида мезбонлар форварди Аспас “Барселона” дарвозасига қўли билан гол уриб жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Шу куни ўйинни бошқариб бораётган Давид Фернандес Борбалан эса ушбу голни инобатга олди.

Қуйидаги суратлар буни яққол исботлаб турибди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!