“Сельта” мураббийи Ла Лигада тенгсиз

“Сельта” бош мураббийи Эдуардо Бериццо Ла Лигада январь ойининг энг яхши мураббийи деб топилди. Бу ҳақда клубнинг “Твиттер”даги саҳифасида маълум қилинди.

47 ёшли мутахассис қўли остида “Сельта” январь ойида Испания чемпионатида ўтказилган 4 ўйиндан 3 тасида ғалаба қозонди.

Виго шаҳри жамоаси “Леганес” (2:0), Алавес (1:0) ва “Малага”ни (3:1) таслим қилди. “Реал Сосьедад”га эса 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!