“Сельта”ни Европа лигаси ярим финалига олиб чиққан мураббий ишсиз қоладиган бўлди

“Сельта” клуби бош мураббийи Эдуардо Бериццо мавсум якунланганидан сўнг жамоадан кетади. 47 ёшли аргентиналик мутахассис билан унинг ёрдамчилари ҳам виголиклар билан хайрлашади. Бу ҳақда клуб матбуот  хизмати хабар бермоқда.

Маълумот учун Эдуардо Бериццо 2014 йилдан буён “Сельта”ни бошқариб келаётган эди. Бу мавсум у виголиклар билан Европа лигаси ярим финалига қадар етиб борди. Испания Ла лигасида эса 37-турдан сўнг турнир жадвалининг 13-поғонасида бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!