"Селтик" дарвозабонини "Челси"га қўйиб юборишни истамади

Аввалроқ Шотландиянинг “Селтик” клуби дарвозабони Крейг Гордонни "Челси"га кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.  Sky Sports нашрининг маълум қилишича шотландияликлар 34 ёшли голкиперни "аристократлар"га сотишни истамади.
Маълумотларга кўра Горданни жамоа бош мураббийи Брендан Рожерснинг шахсан ўзи қўйиб юборишни ҳохламаган. Унинг "Селтик" билан амалдаги шартномаси мавсум сўнгида ўз ниҳоясига етади. Бироқ, шотланд клуби бу шартномани узайтириш имкониятига эга.


Эслатиб ўтамиз, "Челси" яқинда "Борнмут"га ўтиши керак бўлган дарвозабон Асмир Беговичнинг ўрнига муносиб номзод қидирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!