"Селтик" клубини қандай жазо кутмоқда?

13 сентябрь, 22:27 188

УEФА Шотландиянинг "Селтик" клубига қарши иш очди. Кеча бўлиб ўтган ПСЖга қарши баҳсда "Селтик" мухлиси парижликлар ҳужумчиси Килиан Мбаппега ташланган эди.

Стюардлар уни майдондан олиб чиқиб кетишган ва кейинроқ полиция уни ҳибсга олган эди. Ушбу иш эндиликда 19 октябрда кўриб чиқилади. "Селтик"нинг "Андерлехт" ва "Бавария"га қарши уйдаги баҳсларни мухлисларсиз ўтказиши мумкин. 

Қайд этиш жоиз, сўнгги 7 йил ичида "Селтик" 11 бор мухлисларнинг "хурмача" қилиқлари учун жазоланган.