"Селтик" ўз сафини ПСЖ форварди билан кучайтирди

Шотландиянинг "Селтик" клуби ПСЖ форварди Одсонн Эдуарни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Берилган маълумотларга кўра ушбу трансфер шотландияликларга 10,3 млн еврога тушган. 20 ёшли франциялик футболчи эса янги жамоаси билан 4 йиллик шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Эдуар якунланган мавсумни айнан “Селтик” сафида ижара асосида ўтказган эди. У жами 29та баҳсда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 11та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!