"Селтик" янги мавсум учун 50 минг абонамент сотиб улгурди

9 июнь, 12:35 201

Шотландиянинг “Селтик” клуби 2017/18 йилги мавсум учун 50 минг абонамент сотиб улгургани ҳақида эълон қилди. Таъкидлаш керакки, бу ўтган йилги натижадан анча кўпдир. Боиси, улар ўтган мавсум 41 минг абонамент сотишга мувоффақ бўлишган эди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатмоқда.

Маълумот учун, “Селтик” тўп сурувчи “Селтик Парк” ўйингоҳи ўз бағрига 60 832 томошабинни сиғдира олади. Бренден Рожерс бошчилигидаги жамоа якунланган мавсумда Шотландия чемпионлиги ва кубогини кўлга киритган эди. Бундан ташқари “Селтик” ўтган мавсум ўзининг уй учрашувларида бирор марта ҳам мағлуб бўлмаган.

Сардорга “Селтик” қизиқиш билдирмоқда 

Қайси жамоалар ЕЧЛни плей-офф босқичидан бошлайди?