Сенегалдаги стадионнинг деворлари қулаб тушди, оқибатда 8 киши халок бўлди (фото)

Сенегал пойтахти Дакар шаҳридаги “Демба-Диоп” стадионида мудҳиш воқеа содир бўлди.

ВВСнинг хабар беришича, “Стад де Мбур” ҳамда “Юнион Спортив Уакам” (2:1) жамоалари ўртасидаги мамлакат кубоги финал баҳси якунлангач, меҳмон жамоа ишқибозлари ва полиция ўртасида тўқнашув бошланган.

Полициячилар томонидан қўлланилган кўздан ёш оқизувчи газ эса мухлислар орасида ваҳима келтириб чиқарган. Айни шу пайт ўйингоҳ деворларидан бири бунга бардош беролмай қулаган. Натижада эса 8 киши қурбон бўлган ва яна кўплаб инсонлар жиддий жароҳат олишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!