Сенсация! ПСЖни тиз чўктирган “Барселона” сафарда “Депортиво”га ютқазиб қўйди

12 март, 22:05 506

Сенсация! ПСЖни тиз чўктирган “Барселона” сафарда “Депортиво”га ютқазиб қўйди

 

Испания чемпионати 27-турида “Барселона” сафарда “Депортиво” меҳмони бўлди. Ушбу ўйинда каталонияликлар кутилмаганда 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Учрашувнинг 40-дақиқасида Жозелу ҳисобни очган бўлса, 46-дақиқада Луис Суарес мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. 74-дақиқада Алехандро Бергантиньос “Депортиво”га ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.

Шу тариқа, ПСЖни тиз чўктириб, фантастик натижа қайд этган “Барселона” кутилмаганда Ла Лигада кучсиз рақибга енгилди.

Депортиво – Барселона 2:1

Голлар: 1:0 – 40 Хоселу, 1:1 – 46 Суарес, 2:1 – 74 Бергантиньос.

Депортиво – Люкс, Аррибас, Альбентоса, Наварро, Хуанфран (Лауре, 86), Бергантиньос, Борхес, Фажр, Гама (Какута, 71), Хиль (Чолак, 62), Хоселу.

Барселона – тер Стеген, Маскерано, Пике, Альба, Андре Гомеш (Ракитич, 58), Сержи Роберто, Денис Суарес (Пако Алькасер, 77), Бускетс, Туран (Иньеста, 58), Месси, Суарес.

Огоҳлантиришлар: Наварро (14), Хоселу (36).

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.