Сенсация! Турнинг энг кўп томошабини Тошкентдаги ўйинга ташриф буюрди

23 сентябрь,2017, 13:42 1705

Сенсация! Турнинг энг кўп томошабини Тошкентдаги ўйинга ташриф буюрди

Хабарингиз бор, 21–22 сентябрь кунлари олий лига 22-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Икки кун давом этган баҳсларнинг батафсил натижалари билан сайтимиз орқали танишиб олгансиз.

Энди эса SPORTS.uz сайти ҳар доимгидек эътиборингизга ушбу тур беллашувларига ташриф буюрган мухлислар статистикаси билан таништириб ўтади.

Олий лига: 22-тур рамзий терма жамоаси (Фото)

22-тур учрашувларида стадионларимизга жами 20431 томошабин ташриф буюрди. Бу ўртача бир ўйинга 2553,875 мухлис келди дегани. Энг кўп томошабин бўйича кўрсатгич Тошкентдаги "Локомотив" – "Пахтакор" баҳсига тўғри келди - 5821. Бу турнинг энг кўп томошабин ташриф буюрган беллашуви бўлди. “Тошкент дербиси” мақомида бўлгани учун шунча ишқибоз ташриф буюрди. Аммо шунда ҳам стадион тўлгани йўқ.

Шунингдек, ушбу турнинг яна бир эътиборга молик баҳси ҳисобланган “Динамо” – “Бунёдкор” қарама-қаршилигини 4112 ишқибоз шоҳиди бўлди. Энг кам мухлис борасидаги статистика доимгидек “Обод” клубига тегишли. “Обод” – “Насаф” беллашувини 211 ишқибоз стадиондан кузатди.

Қуйида ушбу тур томошабинлар энг кўп кузатган ўйинлар кетма-кетлиги билан танишишингиз мумкин:

«Локомотив» (Тошкент) – «Пахтакор» (Тошкент) – 0:1. 5821 томошабин.

«Динамо» (Самарқанд) – «Бунёдкор» (Тошкент) – 0:2. 4112 томошабин.

«Машъал» (Муборак) – «Бухоро» (Бухоро) – 1:1. 3821 томошабин.

«Қизилқум» (Навоий) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) – 2:2. 3254 томошабин.

«Шўртан» (Ғузор) – «Навбаҳор» (Наманган) – 3:3. 1711 томошабин.

«Нефтчи» (Фарғона) – «Сўғдиёна» (Жиззах) – 1:1. 864 томошабин.

«Металлург» (Бекобод) – «Қўқон-1912» (Қўқон) – 3:0. 637 томошабин.

«Обод» (Тошкент) – «Насаф» (Қарши) – 0:6. 211 томошабин.