Сербия футболининг келажаги очиқ дарвозага 4 метрдан гол ура олмади (видео)

Сербиянинг иқтидорли, ёш ҳужумчиларидан бири бўлган “Партизан” клуби форварди Урош Журжевич “Рад” жамоасига қарши кечган баҳсда ғалати хатога йўл қўйди.

Гап шундаки, 22 ёшли футболчи ҳужум пайтида дарвозабонни ҳам алдаб ўтди, бироқ кейин очиқ қолган дарвозага 4 метрдан гол ура олмади. Аниқроғи у тепган тўп дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди.

Қуйида ушбу футболда камдан-кам содир бўладиган ҳолатга ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин:

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!