Серена Уильямс: Тўйдан кўра турнир муҳим

Машҳур америкалик теннисчи Серена Уильямс ўтган йилнинг декабрида арман миллатига мансуб америкалик бизнесен Алексис Оганян билан унаштирилган эди. Жаҳоннинг иккинчи ракеткаси ҳали тўй қилиш ҳақида ўйлашга аҳам вақти йўқлигини айтди.

- Мен бор эътиборимни "Катта дубулға" турнирида ғалаба қозонишга қаратганман, - деди Серена Уильямс. - Алексисга ҳозир асосий мақсадим шу эканини айтдим.Унаштирилгандан кейин ҳаётим ўзгаргани йўқ. Ҳозир тўй ҳақида ўйлашга вақт томолмайман.

Серена Уильямс Австралия очиқ чемпионатидаги дастлабки учрашувини швейцариялик Белинда Бенчичга қарши ўтказади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!