Сергей Лушчан: Ажойиб, лекин тушунарсиз ўйин ўтказдик

4 май, 09:10 266

Сергей Лушчан: Ажойиб, лекин тушунарсиз ўйин ўтказдик

 

Олий Лига 9-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Металлург” (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози қатнашди.

"Қизиқарли ўйин гувоҳи бўлдик. Бироқ баъзи жабҳаларда тушунарсиз ўйин ўтказдик. Биз юта олмадик. Биз ҳам, “Металлург” ҳам ютиб кетиши мумкин эди. Умуман олганда, рақиб муносиб қаршилик кўрсатди. Шундай экан, дуранг адолатли натижа бўлди, дея оламан.

Элдор Шомуродовнинг захирада қолишининг сабаби шуки, у аввалги учрашувда жуда бўш ўйнаган эди. Шу боис унга дарс бўлсин деб асосий таркибга киритмаган эдим. Ҳа, жамоамизда баъзи муаммолар бор. Ғолиблик руҳи етишмаяпти. Куни кеча жамоамиз раҳбариятида ўзгаришлар амалга оширилди.

Улар бизни қўллаб-қувватлашларини айтишди. Умид қиламанки, ўзгаришларнинг бари “Бунёдкор” фойдаси учун хизмат қилади", - дейди Сергей Лушчан.