Сергей Лушчан: Биз ўз тарбияланувчиларидан ташкил топган Олий лигадаги ягона жамоамиз

Бироз аввал Фарғона шаҳридаги «Истиқлол» стадионида Олий лиганинг 6-туридан ўрин олган «Нефтчи» ва «Бунёдкор» баҳси ўз якунига етди. Ўйинда «қалдирғочлар» устунлик қилишди ва якунда майдон эгаларини 2:1 ҳисобида мағлуб этишди.

Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида «Бунёдкор» бош мураббийи Сергей Лушчан иштирок этди ва ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Бу биз ғолиб чиқишимиз керак бўлган 5-ўйин эди. Жамоамиз ҳозир чуқур инқирозни бошидан ўтказмоқда. Боиси, биз ОЧЛни ва чемпионатни қониқарсиз бошладик.

Ўйин сўнггида ўзимизга ўзимиз муаммо ошириб олдик. Кейинроқ эса қарши ҳужумда 2 марта бирга бир вазиятни қўлдан бой бердик. Чемиртанни асосий таркибда туширимаганим сабаб шуки, Шахзодбек Нурматов бугунги ўйинга кўпроқ тайёр эди.

Таъкидлаш керакки биз Олий лигада ўз тарбияланувчилардан ташкил топган ягона жамоамиз. Ҳозирги таркибимиздан фақатгина Шахзодбек Нурматов ва Мурод Зуҳуров бошқа жамоа тарбияланувчилари ҳисобланишади. Аммо, Зуҳуровни ўзимизники десак ҳам бўлади. Боиси, у 9 йилдан буён биз билан бирга.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!