Сергей Лушчан: Бугун майдонда бир жамоа футбол ўйнади

30 март, 22:33 518

Сергей Лушчан: Бугун майдонда бир жамоа футбол ўйнади

Олий лиганинг 4-туридан ўрин олган "Обод" - "Бунёдкор" учрашувидан кейин меҳмонлар  бош мураббийли Сергей Лушчан  ОАВ ходимларининг саволларига жавоб қайтарди.

 - Бугун майдонда бир жамоа футбол ўйнади, иккинчиси тикланиш жараёнини бошидан ўтказди. "Обод" ғалабага лойиқмиди? Билмадим, мен таблога қарайман, лекин улар футбол ўйнади. Биз 90 дақиқа майдонда бўлиб турдик. Охирги 10-15 дақиқани инобатга олмаса, қолган томонларимиз билан мақтана олмаймиз. Учрашув давомида бир неча бор тактикамизни ўзгартирдик, бу беллашув охирларида ўз самарасини берди. - дея клуб расмий сайти хабар бермоқда.