Сергей Лушчан: Эртанги ўйин учун ўз режаларимиз бор

12 март, 12:40 551

Сергей Лушчан: Эртанги ўйин учун ўз режаларимиз бор

 

Хабарингиз бор, эртага ОЧЛ-2017 гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган учрашувлар ўтказилади. Унда Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ўз майдонида “Зоб Аҳан” билан куч синашади.

Бугун мазкур беллашув олдидан ҳар икки клуб бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ўтказилди. Унда "қалдирғочлар" устози Сергей Лушчан ва ярим ҳимоячи Нурулло Тўхтасинов журналистлар саволларига жавоб берди.

- Эртага ғалаба қозонишимиз шарт. Бунинг учун ҳаракат қиламиз. Биз ёшларга ишонишимиз керак. Улар ўзбек футболининг келажаги. Мана олдимда ўтирган Нурулло Тўхтасиновни олайлик. Уни футболчи бўлади деб ким ўйлабди? Мана ҳозир у ОЧЛда тўп тепмоқда. Бунинг учун ҳамма ҳаракат қилиши керак. 

Нурулло Тўхтасинов: Жаома эртага ғалаба учун майдонга тушади. Бунинг учун жамоа тайёр. 

Дилшод Аҳмадалиевнинг аҳволи қандай?

- У олдинги ўйинда жароҳат олганидан хабарингиз бор, У ҳозир даволаниш билан банд. Дилшод режа асосида даволанмоқда. Шуни айтишим мумкинки, Аҳмадалиев айни патда югуриш машқларини олиб бормоқда. У ҳатто 2 кундан сўнг оёғидаги жароҳатига қарамай гипсни олиб ташлади ва енгил машқларни бажармоқда.

Акрам Комиловни карточкаси бор. У бўлажак ўйинни ўтказиб юборади. Элдор Шомуродовда бироз чарчоқ аломатлари бор. Қолаверса, у терма жамоа олдида турган муҳим ўйин учун жалб қилинган. Энди эртага нима бўлишини вақт кўрсатади.  

Жамоанинг руҳий ҳолатини ниа учун ҳисобга олмаяпсизлар? Эртанги ўйинга бу борада ҳулосалар чиқарилдими?

- Олдинги рақибимиз жуда ҳам устаси фаранг. Уларнинг ҳар бир ўйинида мана шундай ҳолатлар кузатилади. Деярли барча учрашувда пенальти ишлаб олишади. Олдинги матбуот анжуманларида ҳам Акрам Комиловнинг ишини муҳокама қилдик. Аммо...

Эртанги ўйин олдидан жамоадаги муҳит қандай? Чунки 

Нурулло Тўхтасинов: Жамоанинг ички муҳити яхши. Шунинг учун эртанги баҳсда ғалаба қозонмоқчимиз. Биз эртанги рақибдан қўрқмаймиз.   

Эртанги ўйин учун Б режаси ҳам ишлаб чиқилганми? 

- Албатта, бизда бошқа режалар ҳам бор. Кўрамиз, эртага нима бўлишини. Лекин ҳозир ўйин олдидан нималарни режа қилганимни айта олмайман.  

Рақиб таркибидаги 3 кучли футболчини айта оласизми?  

- 9-10-30-рақамдаги футболчилар кучли. Улар ўйинга ўз таъсирларини кўрсата олишади. 

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” – “Зоб Аҳан” учрашуви эртага 18:00да бошланади.