Сергей Лушчан: Етакчилик қила оладиган футболчиларни ҳарид қилиш борасида вариантларим бор

 

Бугун олий лига 5-тур ўйинларига старт берилди. Унда Тошкентда “Бунёдкор” “Қизилқум”ни қабул қилди. Учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманинг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” бош мураббийи Сергей Лушчан журналистлар саволларига жавоб берди. 

- Бугун биз мағлуб бўлдик. Рақибни ғалаба билан табриклайман. Ортиқча гап бўлиши мумкин эмас. Мағлубиятда албатта, мураббий айбдор бўлади. Жамоани тарк этишим борасида нима ҳам дердим, мен ОЧЛда бизда ҳали имконият бор деб ўйлайман. Шунинг учун курашамиз. Тўғри, бизда ҳимоя чизиғида хатолар бор. Уни тўлдиришга ҳаракат қиляпмиз. Аммо йўқотишлар жуда кўп. Ҳимоя борасида қиладиган ишларимиз талайгина. Жамоага етакчи бўла оладиган футболчиларни жалб қилиш борасида вариантларим бор. Аммо улар қиммат туради, - дейди Лушчан. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!