Сергей Лушчан: Тўғрилаш керак бўлган хатолар бор

10 март, 09:12 295

Сергей Лушчан: Тўғрилаш керак бўлган хатолар бор

 

Олий Лига 2-туридан ўрин олган “Олмалиқ” – “Бунёдкор” (0:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” устози иштирок этди.

“Натижа биз хоҳлаган кўринишда бўлмади, бироқ кўрсатган ўйинимиз ёмон чиқмади. “Бунёдкор” иккинчи бўлимда яхши ўйнади, биринчи таймда эса рақиб қанотларни ёпиб қўйди. Ўзимизга келгунимизча иккинчи тайм бошланди. Рақиб жарима майдони ичида бироз айёр ўйнаш етишмади. Ўйин менга ёқди, тўғрилаш керак бўлган хатолар бор.

Энди бизни ОЧЛ доирасидаги баҳс кутмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси муҳим ўйинлар остонасида турибди. Шу боис терма жамоа устозлари билан суҳбатдан сўнг кичик жароҳати бор бўлган Шомуродовга бироз дам беришга қарор қилдик. Таркибда унинг ўрнини тўлдира оладиган футболчилар бор”, – дейди Сергей Лушчан.