Сергей Лушчан нимадан ҳавотирланмоқда?

Суперлиганинг 8-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилди ва 1:1 ҳисобида ўйин якунланди. Учрашувдан сўнг “Сўғдиёна” бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Нима дейишга ҳам ҳайронман. Муаммоларимиз кўп. Ўйинни тахлил қиламиз ва хатолар устида ишлаймиз.Бугунги ўйинда биз ғалаба қозонишимиз ҳам,мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди. Курашларга бой ва томошабоп ўйин бўлди. Мени ҳавотирга солаётган бу - жамоавий ўйинни кўрмаяпман. Жамоани тезкорлик билан кучайтириш ва футболчилар орасида рақобат пайдо қилишимиз зарур. Рақобатсиз олдинга силжиб бўлмайди. Ишлашда давом этамиз ва ўйинларда футболчилар нимага қодир экандигини кўрсатувчи футболни намойиш этамиз. Янги жамоа бу янги тажриба. Биз бир-биримизни тобора тушуниб бораяпмиз. Рақиб жамоага ҳам рахмат айтаман", - дейди Сергей Лушчан

Сардор Азимов: Биринчи бўлимда биз ўзимиз хохлаган футболни намойиш эта олмадик. Шунинг ҳисобига тезкор гол ўтказиб юбордик. Албатта бу гол бизнинг режаларимизни бузди. Иккинчи бўлимда биз бир қатор вазиятлардан фойдалана олмадик. Кейинги икки ўйинимиз ҳам сафарда ўтказамиз. Насиб этса,очко билан қайтишга ҳаракат қиламиз. Стадионга ташриф буюрган мухлисларга рахмат айтамиз. Ўйинни сўнггига қадар бизни қўллаб-қувватлаб туришди.

“Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!